Бугун 5 июнь, 2026 йил, жума

O'ZB

Тошкент, Наманган, Сурхондарё вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Тошкент, Наманган, Сурхондарё вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро А.С. “Қорасарой” МФЙ ҳудудидаги савдо дўконида 3 492 қути тегишли ҳужжатлари бўлмаган ва акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини савдога қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Шунингдек, Департаментнинг Наманган шаҳри бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро А.У.нинг бошқарувидаги “NEXIA 3” русумли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганда, автотранспорт воситаси юкхонасида умумий баҳоси 66,6 млн сўмлик 2 760 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари ва 250 дона ёндиргичларни сотиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Департаментнинг Бойсун тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида “Дарбанд” ЙПХ масканида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар А.А. ва Б.Х.нинг бошқарувидаги “Yutong Buss” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, автотранспорт воситаси юкхонасида тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро М.Ш. (муқаддам судланган) 1 000 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини ўтказиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Департаментнинг Бўзатов тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро Г.А. бозор ҳудудидаги савдо растасида 689 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини савдога қўйганлиги аниқланиб, ушбу тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: Бугун 10:51. Ўқилди: 231 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!