Бугун 22 август, 2025 йил, жума

O'ZB

Тошкент метросида поезд "Алишер Навоий" бекатида тўхтаб қолди

A A A
Тошкент метросида поезд "Алишер Навоий" бекатида тўхтаб қолди

Тошкент метросида поезд "Алишер Навоий" бекатида тўхтаб қолди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Тошкент метрополитенининг ҳолат юзасидан билдирган расмий муносабатига кўра, соат тахминан 09:15 лар атрофида Ўзбекистон йўналишининг "Алишер Навоий" бекатидан ҳаракатланишни бошлаган 40-сонли ҳаракат таркибида техник носозлик ҳолати кузатилган.

Бунинг натижасида ушбу ҳаракат таркиби тоннелнинг кириш қисмида 15 дақиқа вақт давомида тўхтатилган.

“Йўловчиларга ноқулайлик ҳосил қилмаслик ва йўналишда белгиланган ҳаракат жадвали бузилмаслигини олдини олиш мақсадида ортидаги 39-сонли ҳаракат таркиби орқали тиркамага олиниб, ҳаракат таркиби текширув йўлагига олиб борилган”, — дейилади хабарда.

Киритилди: 11:13 13.11.2023. Ўқилди: 964 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!