Бугун 26 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкент метросида интернет ишлаяпти: унинг тезлиги қанча?

A A A
Тошкент метросида интернет ишлаяпти: унинг тезлиги қанча?

Тошкент метросининг икки – “Мустақиллик майдони” ва “Амир Темур хиёбони” бекатларида мобил алоқа ишлашни бошлади. Интернет тезлиги бекатларнинг турли қисмларида сониясига 12 мбитдан 34 – 37 мбитгача етади. Метро назоратчиларининг маълум қилишича, тез орада бекатлар Wi-Fi алоқаси билан ҳам таъминланади.

Тошкент метрополитенининг “Мустақиллик майдони” ва “Амир Темур” бекатларида мобил алоқадан фойдаланиш имконияти яратилди.

Togri.uz мухбири метродаги мобил интернет тезлигини текшириб кўриш учун икки бекатда бўлди. Дастлаб “Мустақиллик майдони” бекатида интернет тезлиги сониясига 27 мегабитга, сўнг 35 мегабитга чиққан.

“Амир Темур хиёбони” бекатигача вагонларда мобил алоқа, интернет ҳозирча ишламаяпти.

Метро бекатининг кутиш қисмида мобил интернет тезлиги сониясига 37 мегабитгача чиққан.

Маълумот учун, бекатлардаги интернет алоқаси ICT EXPO 2019 кўргазмаси доирасида Ucell компанияси томонидан синов учун ишга туширилган. Метрода 5G алоқаси ҳам ишлай бошлаган. Бу Ўзбекистондаги илк 5G уланиш ҳисобланади.

Киритилди: 14:41 26.09.2019. Ўқилди: 3051 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар