Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Тошкент метрополитенининг “Ўзгариш” бекатида ёнғин чиқди

Тошкент метрополитенининг “Ўзгариш” бекатида ёнғин чиқди

Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент метрополитени қуйидагиларни маълум қилди:

Ижтимоий тармоқларда “Метрополитеннинг Ўзгаришъ бекатида ёнғин чиқди” мазмунидаги хабарлар тарқалмоқда. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент метрополитени қуйидагиларни маълум қилди:

“Жорий йилнинг 27 август санасида, соат 19:28 лар атрофида Ўзгариш бекатининг контакт рельсидаги мавжуд қурилмалардан бирида қисқа туташув ҳолати содир бўлган ва бунинг натижасида ёнғин чиққан. Юзага келган носозлик машинист ҳамда бекатдаги метрополитен ходимлари томонидан зудлик билан бартараф этилган.

Бу вақт давомида поезд ичидаги йўловчилар бекатга туширилган ва 4 дақиқадан сўнг поезд ҳаракати қайта тикланган. Ёнғин натижасида ҳеч кимга ҳеч қандай талафот етмаган.

Ҳозирги вақтда йўналишда поездлар ҳаракати белгиланган жадвал бўйича ҳаракатланмоқда. Келтирилган ноқулайлик юзасидан йўловчилардан узр сўраймиз”, дейилади метрополитен хабарида.

Киритилди: 21:11 27.08.2024. Ўқилди: 1032 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!