Бугун 23 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

«Тошкент-Марказий»темир йўл вокзали ҳудудига автомобилда кириб-чиқиш имкони яратилди

«Тошкент-Марказий»темир йўл вокзали ҳудудига автомобилда кириб-чиқиш имкони яратилди

Эндиликда вокзалга шахсий автомашиналар, таксилар ҳамда туристларга хизмат кўрсатаётган турли транспорт воситалари вокзалнинг кириш эшигига қадар келиб, юк ва йўловчиларини тушириб чиқиб кетишлари мумкин.

Маълум қилинишича, «Тошкент-Марказий» темир йўл вокзали ҳудудида автомобилларнинг вокзалнинг кириш қисмига қадар кириб-чиқиши йўлга қўйилди.

Шунингдек, вокзал атрофидаги темир панжарали тўсиқлар ҳам олиб ташланди.

Вокзалга кириш ҳудуди ободонлаштирилиб, автомобиллар учун йўлаклар қилиниб, сифатли асфальт ётқизилди, йўловчи ва фуқаролар учун йўлаклар тайёрланди.

Айни пайтда янги қурилган вокзал олди йўлаги синов тариқасида ишга тушилди.

Шунингдек, йўлакнинг кириш ва чиқиш қисмларида назорат шлагбаумлари ва видео кузатув камералари ҳамда йўл белгилари ўрнатилиб, йўловчиларнинг кириб-чиқиш хавфсизлиги тўлиқ таъминланди.

Эндиликда вокзалга шахсий автомашиналар, таксилар ҳамда туристларга хизмат кўрсатаётган турли транспорт воситалари вокзалнинг кириш эшигига қадар автомобилларда келиб, юк ва йўловчиларини тушириб чиқиб кетишлари мумкин.

Бунда автомобиль вокзал олди йўлагига келиб тўхтайди ва юк ва йўловчиларини туширади ёки қабул қилиб олади. Агарда ушбу жараён (автомобиль келиб тўхтагандан юриб кетгунга қадар)

5 дақиқани ташкил этса бепул;

5 дақиқадан 10 дақиқагача бўлган вақт оралиғида белгиланган тўлов асосида;

10 дақиқадан ошиб кетган тақдирда Ўзбекистон Республикаси «Йўл ҳаракати қоидалари»нинг тегишли бандларига мувофиқ жарима қўлланилишига сабаб бўлади.

Жарималар инсон омили иштирокисиз қоидабузарликларни аниқловчи махсус камералар орқали расмийлаштирилади.

Эътиборлиси айни пайтда республикамизнинг барча темир темир йўл вокзалларига йўловчи ва фуқароларни кириб-чиқишини янада қулайлаштириш учун барча темир йўл вокзалларида ўрнатилган панжарали тўсиқлар олиб ташланди.

Вокзаллар ҳудудига кириш ва чиқишлар босқичма-босқич тарзда «Тошкент-марказий» темир йўл вокзалидек бўлиши режалаштирилиб, йўл харитаси ишлаб чиқилди.

Киритилди: 17:52 21.07.2025. Ўқилди: 506 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!