Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Тошкент ҳокимлиги сув босган кўчалар учун аҳолидан узр сўради

A A A
Тошкент ҳокимлиги сув босган кўчалар учун аҳолидан узр сўради

Кеча, 13 май куни кучли ёмғир оқибатида пойтахт кўчаларида катта кўлмаклар ҳосил бўлгани ва бу транспорт воситалари ҳамда аҳолининг ҳаракатланишига қийинчиликлар туғдиргани ҳақида маълум қилган эдик.

Ушбу ҳолат юзасидан шаҳар ҳокимлиги вазиятни изоҳлаб, мурождаатнома эълон қилди. Шаҳарсозлик ишлари давомида ўзгартирилган ёмғир-қор сувларини тортиб кетишга мўлжалланган шаҳарнинг дренаж-лоток тизими жорий ҳолати табиат инжиқликлари олдида ожиз қолмоқда. Бунинг учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги шаҳримиз аҳолиси ва меҳмонларидан узр сўрайди.

Тошкент шаҳар ва туман ҳокимликлари режасига кўра бунёд этилувчи барча объектларнинг коммуникациялари аниқ ўлчамларда олинади, биноларда барча шароитлар етарли бўлишига эришилишдан ташқари ободонлаштириш борасида ҳам зарур тадбирлар қилинади. Ана шунда ёмғир сувларига мўлжалланган қувурлар бўлиши ва сув тўпланиб қолишининг олдини олиш алоҳида инобатга олинади. Бошқа ташкилот ва фуқаролар томонидан амалга оширилган бунёдкорликларда эса айнан шаҳар режасига кўра қурилган юзлаб ёмғир сувига мўлжалланган қувeрлар кўмиб юборилгани кузатилган.

«Қош қўяман деб, кўзни чиқарди» деган мақолни айнан шундай ҳолатга нисбатан ишлатсак, ўринли бўлади. Негаки, улар гўёки атрофни обод қилган, лекин шу билан шаҳар инфратузилишига сезиларли зиён етказган», дейилади хабарда.

Фуқаролардан келиб тушаётган кўплаб таклиф ва мулоҳазалардан келиб чиқиб, шаҳар дренаж-лоток тизими объектларининг ҳақиқий ҳолатини ўрганиш бўйича Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошида махсус ишчи гуруҳ тузилмоқда. Ишчи гуруҳ таркибига тегишли туман ҳокимлиги, Ободонлаштириш бошқармаси, «Сувсоз» корхонаси ва ташаббускор шахслар экспертлар сифатида жалб қилиниб, юқорида кўрсатилган ҳолатлар келгусида такрорланмаслиги бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқилади ва бажарилиши таъминланади. Таклифларни ишлаб чиқишда дунёнинг йирик мегаполис шаҳарларида қўлланилган замонавий технологик ечимлар ўрганилади.

Киритилди: 02:26 14.05.2018. Ўқилди: 1588 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар