Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Тошкент ҳамда Абу-Даби фонд биржалари ўртасида Англашув меморандуми имзоланди

Тошкент ҳамда Абу-Даби фонд биржалари ўртасида Англашув меморандуми имзоланди

Бирлашган Араб Амирликлари ахборот агентлиги – WAM “Тошкент” Республика фонд биржаси (РФБ) Абу-Даби қимматли қоғозлар биржаси (АДХ) билан бир қатор муҳим ташаббуслар бўйича ҳамкорлик қилиш учун ўзаро Англашув меморандумини имзолаганини ёритди.

Ўзаро Англашув меморандуми шартларига кўра, АДХ ва РФБ электрон савдо ва савдодан кейинги тизимларни такомиллаштириш, замонавий савдо усуллари ва технологияларини алмашиш, бозор ўсиши ва инновацияларнирағбатлантиришга қаратилган таълим ва ўқув дастурларида бир-бирини қўллаб-қувватлаш учун ҳамкорлик қилади.

– “Тошкент” Республика фонд биржаси билан имзоланган ушбу келишув глобал алоқаларни кенгайтириш ва турли бозорлар ўртасида ахборот алмашиш борасидаги саъй-ҳаракатларимизда янги босқич бўлди, - деди АДХ Бош ижрочи директори Абдуллоҳ Салим Ан-Нуъаймий. – Бу ҳамкорлик трансчегаравий бозор самарадорлиги ва ликвидлигини ошириш бўйича бизнинг мақсадларимизга тўлиқ мос келадиган Марказий Осиёдаги фаолиятимизни кенгайтиради. Биз яқин келажакда “Табадул” (Алмашиш) платформасига РФБни қўшишни интиқлик билан кутамиз. “Табадул” аъзолари билан биргаликда биз инвесторларимизга халқаро бозорларга кенгроқ кириш ва уларнинг портфелини кенгайтириш учун инновацион ечимларни тақдим этишга интиламиз ва шу билан жаҳон бозорида ўсишни таъминловчи етакчи институт сифатидаги мавқеимизни мустаҳкамлаймиз.

Ўз навбатида “Тошкент” РФБ Бошқарув раиси Георгий Паресишвили Абу-Даби қимматли қоғозлар биржаси билан ўзаро Англашув меморандумини имзоланганидан мамнун эканини билдириб, биржалар ўртасидагиҳамкорликни янада ривожлантиришга йўл очилишини, брокер-аъзоларини ўзаро тан олиш бўйича сўз юритди.

Битим икки давлат ўртасидаги трансчегаравий бозор фаоллигини кучайтириши, шунингдек, БААда ҳам, Ўзбекистонда ҳам қимматли қоғозлар бозорининг ўсишига ёрдам бериши мумкинлиги айтилмоқда.

Киритилди: 02:24 24.04.2024. Ўқилди: 912 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!