Бугун 19 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Тошкент давлат стоматология институти таълим жараёнига АҚШ ва Чехия профессорлари жалб қилинди

A A A
Тошкент давлат стоматология институти таълим жараёнига АҚШ ва Чехия профессорлари жалб қилинди

Тошкент давлат стоматология институти томонидан 2020 йил 10 сентябр куни “Стоматологиянинг замонавий технологиялари ва методикалари” анжумани ташкил қилинди. Онлайн конференцияда дунёнинг 10дан ортиқ нуфузли хорижий университетларидан хусусан, АҚШ, Чехия, Россия, Белорусия, Қозоғистон  профессорлари ўз маърузалари билан иштирок этишди.

200 дан ортиқ иштирокчи қатнашган конференцияда, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Олий ва ўрта тиббий маълумотларини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Юсупалиева Гулнора Акмаловна очиб берди, Тошкент давлат стоматология институти ректори Нодир Қодирович Ҳайдаров олиб борди. Шунингдек, Москва давлат тиббий-стоматология институти декани Александр Митронин, АҚШнинг Бостон университети профессори М.Джаббар, Чехиянинг Олмоуц университети профессори Ю.Мороз, Белорусия давлат тиббиёт университети профессори Т.Н.Манак, Минск давлат тиббиёт университети профессори Н.В.Шаковец, Қозоғистон давлат тиббиёт университети профессори М.Т.Копбаева,  яна бир Қозоғистонлик профессор Б.С.Жаналина, шунингдек Россиялик профессорлар А.А.Антонова, Л.М.Ламиашвили, И.А.Белонова, М.А.Амхадовалар иштирок этишди. 

Ушбу тадбирда, тиббий олий таълим тизими олдида турувчи муҳим вазифалар, XXI аср тиббий таълими технологиялари: бугунги кун муаммолари, устуворликлари, йўналишлари, муаммолар ва уларни ечимлари, тиббий таълимда инновациялар, стоматология соҳасида кадрлар тайёрлашда инновацион ечимлар, қўшма таълим дастурларини ишлаб чиқиш тартиби ва амалга ошириш тажрибаси,   тиббий олий таълим тизимини нуфузли халқаро талабларга мослаштириш ва йўналишларни халқаро аккредитациядан ўтказиш каби муҳим мавзуларда маърузалар, музокаралар ва фикр алмашилди.

Бугунги кунда Тошкент давлат стоматология институти дунёдаги нуфузли халқаро компания ва ташкилотлар билан ҳамкорликда лойиҳалар олиб бормоқда. Хусусан “Сolgate”  комппанияси билан “Бир умрга ёрқин табассум” дастурида 500 мингга яқин болалар орасида стоматологик кўрик ўтказилди. “Smile trand” дастурида болаларда орттирилган ва туғма нуқсонларни даволаш бўйича жарроҳлик амалиёти ўтказилмоқда. Шу кунгача хорижий нуфузли ўқув юрти профессорлари 60 дан ортиқ магистр диссертацияларига, 10 дан ортиқ докторлик  диссертацияларига маслаҳатчилик қилган.

Киритилди: 20:12 10.09.2020. Ўқилди: 2473 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!