Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг нуфузи нафақат мамлакатимиз, балки жаҳон академик ҳамжамиятида ҳам тобора юксалиб бормоқда. Хусусан, университетнинг халқаро рейтинглардаги ўринлари тобора юқорилаб бораётгани юқоридаги фикрлар исботи десак муболаға бўлмайди.
Яқинда эълон қилинган нуфузли “QS World University Rankings by Subject 2026” рейтингида университет ТОП ўринларни эгаллади.
Хусусан, университет Иқтисодиёт ва эконометрика мутахассислиги бўйича ТОП-300, Ҳуқуқ йўналишида ҳам ТОП-300, Ижтимоий фанлар ва менежмент мутахассислигида ТОП-500, Бизнес ва менежмент тадқиқотлари мутахассислигида эса ТОП-600 лик жаҳон рейтингларидан ўрин олди. Мазкур натижалар университетда олиб борилаётган тизимли ислоҳотлар, таълим сифатини ошириш, илмий-тадқиқот, инновацион фаолиятини ривожлантириш ҳамда халқаро ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги саъй-ҳаракатларнинг амалий самараси сифатида эътироф этилади.
Айниқса, “Иқтисодиёт ва эконометрика” йўналиши бўйича ТОП-300 таликка кириш ТДИУнинг ушбу йўналишда нафақат миллий, балки халқаро миқёсда ҳам рақобатбардош олий таълим муассасаси эканини яна бир бор тасдиқлайди.