“Uzbekistan Airports” йўловчиларни кутиб олувчилар учун “Тошкент” халқаро аеропортининг учиб келиш зали ёнидаги P2 ва P3 автотураргоҳларида иккита янги ҳудуд қуришга қарор қилди.
Таъкидланишича, йўловчилар оқимининг жадал суръатларда ўсиб бораётгани сабаб, яқинлари ва дўстлари билан учрашиш учун келганларга учиб келиш терминалида ажратилган ҳудуд етарли бўлмай қолди.
Компаниянинг маълум қилишича, тахминан, март ойининг охирига қадар умумий майдони қарийб 1400 кв.м бўлган иккита шундай ҳудуд қурилади – бири мавжуд соябонлар ўрнига, иккинчиси - кетиш ва келиш заллари оралиғидаги P2 автотураргоҳида. Яқин кунларда аэропорт олди майдонида қурилиш-монтаж ишларини бошлаш режалаштирилган.