Бугун 25 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Тошкент аэропортида капсула меҳмонхона очилди

Тошкент аэропортида капсула меҳмонхона очилди

Тошкент халқаро аэропортидаги учиб кетиш терминалида, “Қўноқ” бренди остидаги капсула-меҳмонхона очилди. Унда олтита капсула мавжуд: тўртта стандарт бир кишилик ва иккита оилавий капсула.

Ҳар бир капсула атроф-муҳитдан тўлиқ изоляция қилинган бўлиб, ҳар бир капсула замонавий жиҳозлар, чойшаблар тўплами, ортопедик матрас, индивидуал шамоллатиш ва ёритиш тизими, USB портлар билан жиҳозланган.

Капсулаларда соатбай дам олиш мумкин

Тарифлар қуйидагича:
Бир кишилик стандарт капсула:
• 4 соатгача — 400 000 сўм
• 6 соатгача — 600 000 сўм
• 8 соатгача — 800 000 сўм
Икки кишилик стандарт капсула:
• 4 соатгача — 600 000 сўм
• 6 соатгача — 800 000 сўм
• 10 соатгача — 1 000 000 сўм

Киритилди: 22:25 23.06.2025. Ўқилди: 909 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!