Бугун 21 сентябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Тошкент аэропорти учун "амбулифт"лар сотиб олинди

Тошкент аэропорти учун "амбулифт"лар сотиб олинди

​“Тошкент” аэропортидаги махсус техника парки янги "амбулифт"лар билан тўлдирилди, дея хабар берди "Uzbekistan Airports".

"Uzbekistan Airports" компанияси Тошкент аэропорти учун маҳаллий ишлаб чиқарувчи "MCity" компаниясидан иккита янги "амбулифт" сотиб олди.

“Ҳозирда пойтахт аэропортида жами тўртта шундай ихтисослаштирилган машиналар мавжуд”, — дейилади хабарда.

"Uzbekistan Airports" махсус транспорт паркини янгилаш ва модернизация қилиш мақсадида қуйидагиларни харид қилмоқда:

ичимлик суви етказиб берувчи янги машиналар;

перрон автобуслари;

оқова сувларни тозаловчи, аэродром мажмуасини тозалаш учун янги универсал машиналар;

самолётларни муздан тозалаш машиналари;

самолёт ташувчи транспорт;

двигателларни ерда ишга тушириш қурилмалари;

самолёт салони учун ҳаво кондиционерлари ва бошқалар.

Маълумот учун, амбулифт ногиронлиги бўлган йўловчиларни самолёт бортига олиб чиқиш ва ундан тушириш учун мўлжалланган, эшиклари икки томондан очиладиган тўлиқ қопланган кузовли махсус транспорт воситасидир. Ушбу транспорт ногиронлар аравачасидаги, ётувчи йўловчилар ва уларга ҳамроҳлик қилувчи ходимлар учун мўлжалланган.

Киритилди: 21:51 22.04.2024. Ўқилди: 1269 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!