Пойтахт аҳолисининг асосий қисмини ичимлик суви билан таъминловчи “Қодирия” бош сув иншоотида юқори кучланишли электр таъминотида носозлик сабабли насос агрегатларида ўчиш ҳолати юзага келди. Шу туфайли, Тошкент шаҳрининг қатор ҳудудларида ичимлик сув таъминоти билан боғлиқ узилишлар еузатилмоқда.
Ҳозирги вақтда электр таъминоти қайта тикланди, ичимлик сув гидравлик режимини тиклаш бўйича тезкор чоралар кўрилмоқда.
5-6 соат оралиғида қувурлар тўлиб бўлгач, одатий иш режимига тушади.
Бўзсув иншоотидан Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Учтепа, Шайхонтоҳур, Олмазор туманларига ва Чилонзор туманининг бир қисмига 3 соат ичида сув бериш тикланади.
Тошкент 6 соат ичида тўлиқ сув билан таъминланади.
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги