Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт хорижий компанияларга республика фуқароларининг пенсия активларидан фойдаланиш имкониятини беришни таклиф қилди, деб хабар бермоқда Акорда матбуот хизмати.
Тоқаевнинг таъкидлашича, ривожланган фонд бозорининг асосий кўрсаткичларидан бири бу ликвидлик бўлиб, бу биринчи навбатда институционал инвесторлар томонидан таъминланади.
Унинг қўшимча қилишича, эндиликда фуқаролар ўз пенсия жамғармаларининг 50 фоизини хусусий инвестиция бошқарувчиларига ўтказиш жараёни бошланган. Шу муносабат билан Тоқаев «хорижий сармояларни бошқарувчи компаниялар учун АИФCда пенсия активлари ва молиявий воситалардан фойдаланиш имкониятини кўриб чиқишни таклиф қилди».