Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев мудофаа вазири Руслан Жақсилиқовнинг 2022 йил биринчи ярмидаги фаолияти бўйича ҳисоботини тинглади. Бу ҳақда Оқ ўрда матбуот хизмати ахборот берди.
Хабарда айтилишича, вазир давлат раҳбарининг Қозоғистон махсус операция кучларини ривожлантириш кўрсатмаси бажарилиши бўйича ҳисобот тақдим этган.
Шунингдек, Тоқаевга жорий йил иккинчи ярмида режалаштирилган жанговар тайёргарлик тадбирлари, жумладан, қатор кенг кўламли ўқув машғулотлари ҳақида ҳам маълумот берган.
Бундан ташқари матбуот хизмати хабарида Қозоғистон Республикаси ҳарбийлари халқаро армия ўйинларида иштирок этиши ҳам таъкидланган.
Учрашув якунида Президент Қозоғистон қуролли кучларини ҳар томонлама ва тизимли равишда такомиллаштиришни таъминлаш, уларнинг жанговар тайёргарлигини юқори даражада сақлаш зарурлигига урғу берган.