Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Тоқаев: "Нурсултон Назарбоев даврида соядаги жуда бой одамлар қатлами пайдо бўлди"

Тоқаев: "Нурсултон Назарбоев даврида соядаги жуда бой одамлар қатлами пайдо бўлди"

Биринчи президент Элбоши [Нурсултон Назарбоев] туфайли мамлакатда жуда даромадли компаниялар гуруҳи ва ҳатто халқаро стандартлар бўйича ҳам бой одамлар қатлами пайдо бўлди. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев парламент йиғилишида маълум қилди.

“Менимча, Қозоғистон халқига ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, уларга тизимли ва мунтазам ёрдам бериш вақти келди. Шу сабабли, ҳукумат компаниялар қаторини аниқлаши ва улар билан жамғармага йиллик бадаллар миқдорини келишиб олиши керак ", деди у.

Гап Тоқаев тузишни топширган «Қозоғистон Калғина» жамғармаси ҳақида кетмоқда. Мазкур жамғарма соғлиқни сақлаш, таълим, ижтимоий қўллаб-қувватлаш соҳасидаги муаммоларни ҳал этиш билан шуғулланади.

«Бундан ташқари, мен, аслида, катта маблағга эга бўлган, сояда қолган шахслардан ҳам фаол иштирок этишини кутаман», деди у.

Киритилди: 12:28 11.01.2022. Ўқилди: 4211 марта. Фикрлар сони: 6 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!