Мадриднинг "Реал" клуби собиқ ярим ҳимоячиси Тони Кроос "Барселона" вингери Ламин Ямал ҳақида қандай фикрда эканини айтди.
Германиялик собиқ футболчи "кўк-анорранглилар"нинг ёш юлдузи ўйинидан жуда таъсирланганини тан олди.
"Мен ҳам 17 ёшимда асосий жамоа ўйинларига жалб қилинганман, аммо ҳозирги Ямал даражасида эмасдим. Унинг қилаётган иши тентаклик. Мен ҳеч қачон унинг ёшидаги футболчиларнинг ижросида бундай ҳолатни кўрмаганман. Мен унинг давомийлиги ҳақида гапиряпман, чунки табиий инъом шундоқ ҳам аниқ. У ўзига хос, чунки қийин пайтларда ҳар доим масъулиятни ўз зиммасига олади. Бу 17 ёшли футболчи учун нормал ҳолат эмас," - дея бир йил аввал фаолиятини якунлаган Крооснинг сўзларини келтиради Barca Universal.
13 июль куни Ламин Ямал 18 ёшга тўлади.