Киевдаги вазият, шубҳасиз, хавотирли. Эрталабгача тонг отиши жуда қийин бўлади, деди Украина пойтахти мэри Виталий Кличко 25 февраль куни бўлиб ўтган брифингда.
Унга кўра, рус қўшинлари Киевга яқинлашган. Кличко хавфсизлик кучлари пойтахтдаги қўпорувчи гуруҳларни зарарсизлантирганини таъкидлади. Бундан ташқари, кўприклар қўриқланди - у ерда ҳарбий техника ва жангчилар навбатчилик қилмоқда.
Шунингдек, назорат пунктлари нафақат шаҳарнинг асосий кириш жойларида, балки Украина пойтахтининг стратегик объектларида ҳам ўрнатилмоқда. Кличко Киев ҳудудий мудофаасининг 112-бригадаси шаҳар мудофааси учун 100% жиҳозланганлигига ишонтирди. Бундан ташқари, пойтахтни ҳимоя қилиш учун қўшимча бўлинмалар яратиш масаласи ҳал қилинмоқда.