Бугун 27 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

“Толибон” Россиянинг таклифини қабул қилди

A A A
“Толибон” Россиянинг таклифини қабул қилди

Жорий йил 4 сентябрь куни Москва шаҳрида Афғонистон бўйича бўлиб ўтадиган музокараларда “Толибон” ҳаракати вакиллари иштирок этади. Бу ҳақда “qalampir.uz” хабар бемоқда.
 
“Бизнинг етакчиларимиз Россияда ташкил этилаётган музокараларда иштирок этиш таклифини қабул қилди”, деган “Толибон” вакили.
 
Сентябрдаги музокараларда ҳаракатнинг тўрт нафар юқори мартабали қўмондонлари иштирок этади.
 
Аҳамиятлиси шундаки, “Толибон” расмий Москва таклифини Афғонистон ҳукумати музокараларда иштирок этмаслиги маълум бўлгач, қабул қилган.
 
Маълумот учун, Москвада ўтадиган музокараларга 12 давлат таклиф қилинган, шу жумладан, АҚШ ҳам. Аммо АҚШ ва Афғонистон бу музокараларда иштирок этмаслигини маълум қилган.

 

Киритилди: 10:12 23.08.2018. Ўқилди: 1365 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар