«Толибон» жангарилари Кобулдаги президент саройини ўз назоратига олишган. Бу ҳақда Sky News ва Рейтерс агентликлари хабар берди.
Ашраф Ғани кетгач, толибонларга ҳокимиятни топшириш учун кенгаш тузилган. Кенгаш таркибида собиқ президент Ҳамид Карзай, собиқ бош вазир Абдулла Абдулла ўрин олган. Кенгашни тузишдан мақсад шуки, «Толибон» ҳукуматни Ашраф Ғани қўлидан олмаслигини айтган.