«Толибон» олий таълим вазири халқаро ҳамжамиятни «Толибон» ҳукуматига нисбатан икки стандартли муносабатларда айблади.
У инсон ҳуқуқларини поймол қилиш баҳонасида «Толибон» расмийларига қарши санкциялар жорий этилишини танқид қилиб, дунёнинг, хусусан, инсон ҳуқуқлари институтларининг Фаластиндаги вазиятга сукут сақлашини шубҳали деб атади.
Вазир қўшни давлатлар билан муносабатлар яхши эканини алоҳида таъкидлади.