Бугун 7 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Толибон ҳаракати Путинга жавоб берди: ИШИД ҳақидаги қўрқув асоссиз!

A A A
Толибон ҳаракати Путинга жавоб берди: ИШИД ҳақидаги қўрқув асоссиз!

TOLOnews хабарига кўра, бу баёнот Толибон Маданият ва ахборот вазирлиги комиссияси раҳбари Инамулла Саманганий томонидан баён қилинган.

"Бу борада билдирилган хавотирлар асоссиз. Афғонистонда ИШИД халқ томонидан қўллаб-қувватланмайди", — дейди Саманганий.

Маданият ва ахборот вазири ўринбосарининг матбуот котиби Билол Каримий бу борада гапирди. Унинг сўзларига кўра, ИШИД ўз жангариларини Сурия ва Ироқдан Афғонистонга ўтказа олмайди, чунки у бундай мураккаб логистик вазифани бажаришга қодир эмас.

Каримий, шунингдек, Толибон Афғонистоннинг бутун ҳудудини назорат қилаётганини ва мамлакатдаги ҳеч қандай нуқта бошқа ташкилот назорати остида эмаслигини айтди.

Киритилди: 21:40 17.10.2021. Ўқилди: 4886 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!