Афғонистондаги аёллар олий ўқув юртларида ўқишини қайта тиклашлари мумкин. Бу ҳақда Толибон тузган Афғонистон ҳукумати олий таълим вазири Абдул Боқий Ҳаққоний маълум қилди, дея хабар бермоқда Al Jazeera.
Ҳаққоний Афғонистонда аёллар ва эркаклар алоҳида таълим олишини билдирди. Жинсга қараб таълим бериш шакли олдинги ҳукумат даврида фақат мактаб учун жорий этилган эди. Университетларда тенглик таъминланган.
Ҳаққоний, аёлларга эркак ўқитувчилар фақат парда ортидан дарс бериши мумкинлигини ҳам қўшимча қилди.