"Толибон" Дайкунди шаҳрида «америкалик жосус» ва ИШИД террорчисини ушлади.
Маҳаллий разведка агентлиги раҳбари Убайдулла Файзонийга кўра, Китти туманида яшовчи Ҳожи Ҳабиб АҚШ армияси билан ҳамкорликни давом эттираётганликда айбланиб ҳибсга олинган. Унинг ўзи ҳам икки йил аввал уларда қўриқчи бўлиб ишлаганини, шундан сўнг америкаликлар билан алоқаси бўлмаганини айтади. Қариндошларининг Этилаатрозга айтишича, "Толибон" уни паспортини олиш учун вилоят маркази Нили шаҳрига келганида ҳибсга олган.
ИШИДга аъзоликда айбланаётган Мубориз қўшни Ғазни вилоятининг Ажристон вилоятида қўлга олинди. Толибон уни 4 ой давомида қидирган.
Бундан ташқари, паспорт столининг 3 нафар ходими паспорт беришдаги коррупция ҳолатлари учун қўлга олинди. Улардан бири 200 минг афғонистонлик (2 минг доллар) пора олганликда айбланмоқда, баъзилари эса бу ишда вилоят ҳокими ўринбосарининг иштирокига ишора қилмоқда.