Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.
Бу баёнот покистонлик журналистлар ҳам бор бўлган WhatsApp чатида эълон қилинган, деб хабар беради агентлик.
“Толибон” вакилининг сўзларига кўра, ҳозир Афғонистонда оптик толали тармоқлар янгиланмоқда. Шу билан бирга, интернетга кириш қачон қайта тикланиши ҳақида хабар берилмаган.
"Афғонистон бўйлаб интернетга киришнинг тақиқлагани ҳақидаги хабарлар миш-мишдан бошқа ҳеч нарса эмас", — деди ҳаракат вакили.