"Толибон" Нангарҳорда Парвиз исмли эркакни отиб ўлдирди.
Марҳумнинг укасининг Etilaatroz нашрига маълум қилишича, Парвизнинг ногирон ва 5 нафар фарзанди бор эди. Кеча у ўзи яшайдиган Родат тумани маъмуриятига озиқ-овқат олиш учун борган. Аммо овқатнинг ўрнига унга ўқ узишган.
Қотиллик ҳолатлари номаълум, маҳаллий ҳокимиятдан жавоб олишнинг имкони бўлмади, деб ёзади манба.