Эндиликда афғонистонлик талаба қизлар университетларга ёпиқ либослардан боришлари ва йигитлардан алоҳида ўқишлари талаб қилинади.
Дарсхоналарда қизлар ва йигитлар ўртасида парда тортилган ҳолда таълим олиш мумкин.
Талаба қизлар дарсларга ниқоб ва абайяда келишлари шарт - шу либослар уларнинг юзи ва баданини ёпиб туради.
Қизлар болалар билан қаршилашмасликлари учун дарслардан беш дақиқа олдин кетишади.
Университетларда эркак ва аёллар учун алоҳида кириш-чиқиш жойларини белгилаш режалаштирилмоқда.
Янги қоидаларга кўра, қизлар фақат аёл ўқитувчилар ҳамда "обрўси яхши" эркак ўқитувчилардан таълим олишлари лозим.