Замонавий бешкураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Алисе Фахрутдинова профессионал спортдаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди.
Фахрутдинова Токио-2020 ва Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Замонавий бешкураш бўйича Олимпия ўйинларига йўлланма олган илк ўзбекистонлик атлет ҳисобланади.