Бугун 17 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Токаев Қозоғистон бош вазирига янги ўринбосар тайинлади

A A A
Токаев Қозоғистон бош вазирига янги ўринбосар тайинлади

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев бунгача давлат раҳбарининг маслаҳатчиси бўлиб ишлаган Канат Бозумбаевни республика бош вазири ўринбосари этиб тайинлади.

Бу ҳақда Қозоғистон раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

“Давлат раҳбарининг фармони билан Канат Алдабергенович Бозумбаев Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари этиб тайинланди, у илгари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди”, — дейилади хабарда.

55 ёшли Бозумбаев 2023 йил сентябридан буён Қозоғистон президентининг маслаҳатчиси бўлиб ишлаган. Ўтган йиллар давомида Олмаота вилояти маъмурияти раҳбари, Қозоғистон президенти ёрдамчиси, энергетика вазири лавозимларида ишлаган.

Киритилди: 11:53 31.03.2024. Ўқилди: 1131 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!