Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Тожикистоннинг икки фуқароси Ҳаж зиёрати вақтида вафот этди

Тожикистоннинг икки фуқароси Ҳаж зиёрати вақтида вафот этди

Саудия Aрабистонида Ҳаж зиёрати чоғида Тожикистоннинг икки фуқароси вафот этди.

Вафот этганлар Исфара шаҳрида яшовчи 62 ёшли Муҳаммад Расулов ва Қубодиён туманида яшовчи 64 ёшли Қизларгул Тожиевалардир.

Дин ишлари бўйича қўмита тожикистонлик зиёратчиларга ҳамроҳлик қилувчи бош шифокор Тўрахон Шарифзодага таянган ҳолда маълум қилишича, иккаласининг ҳам ўлимига юрак хуружи сабаб бўлган.

Тожикистонлик зиёратчиларнинг иккаласи ҳам юрак хуружидан вафот этган. Уларнинг дафн маросими Масжид-ул-Ҳаром масжидида бўлиб ўтди.

Қўмита маълумотларига кўра, қолган тожикистонлик ҳожилар соғ-саломат.

Киритилди: 09:50 13.07.2022. Ўқилди: 3676 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!