Россия Мудофаа вазирлиги хабар беришича, Россия ҳарбий кучлари Киевдаги Днепр дарёси орқали ўтадиган Шимолий кўприкка дрон ҳужуми уюштирган.
Вазирлик маълумотларига кўра, кўприк қўшинларнинг ҳаракатланиши ва Украина Қуролли Кучларига ҳарбий юкларни етказиб бериш учун ишлатилган. Киев мэри Виталий Кличко ҳам эрта тонгда кўприкка зарба берилгани ҳақида хабар берди.
Россия Мудофаа вазирлиги шунингдек, Киев вилоятидаги Гостомел логистика марказига ва Қора денгизнинг шимоли-ғарбий қисмида юк ташувчи кемага зарба берилгани ҳақида хабар берди. Вазирлик маълумотларига кўра, кема Украина Қуролли Кучлари учун Одессага икки мақсадли юкларни ташиётган эди.
Олдинги куни вазирлик Киевдаги Днепр дарёси орқали ўтадиган автомобиль ва темир йўл кўпригига зарба берилгани ҳақида хабар берган эди.