Бугун 15 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Тожикистонда янги энергия назорати агентлиги тузилди

 Тожикистонда янги энергия назорати агентлиги тузилди

Давлат раҳбарининг тегишли фармони Республика Ҳуқуқий ахборотнинг марказлаштирилган маълумотлар базасига жойлаштирилди.

Янги агентлик – мамлакат Президенти ҳузуридаги Давлат энергетика назорати агентлиги. Президент уни яратиш тўғрисидаги фармонни 2025-йил 28-мартда, электр энергияси учун тўловларни тўламаганлик ва электр энергиясини ўғирлаганлик учун жазолашни таклиф қилганидан бир кун ўтиб имзолаган.

Фармонга кўра, унинг ходимларининг максимал сони 157 нафар (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари), шу жумладан, марказий аппаратида 46 нафарни ташкил этади. Агентликни молиялаштириш республика буджети, махсус ҳисобварақдаги маблағлар ва Молия вазирлиги билан келишилган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

Республика ҳукуматига мазкур фармон ижросини таъминлаш ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни унга мувофиқлаштириш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш топширилди. Агентлик тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Низом, аппарат тузилмаси ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва киритиш бўйича зарур чора-тадбирларни кўрсин.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда мамлакатимиз Энергетика ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида Давлат энергетика назорати хизмати мавжуд.

Киритилди: 15:50 17.04.2025. Ўқилди: 841 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!