Бугун 4 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Тожикистонда уруш фахрийларига 2,4 минг долларлик ёрдам ажратилади

Тожикистонда уруш фахрийларига 2,4 минг долларлик ёрдам ажратилади

Тожикистонлик Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари ва ногиронларига 9 май арафасида 25 минг сомоний (тахминан 2,4 минг доллар) миқдорида бир марталик тўлов пули берилади. Бу ҳақда Миллий кенгаш спикери, Душанбе шаҳри ҳокими Рустам Имомали ўз Telegram-каналида ёзиб қолдирди.

Қайд этилишича, Рустам Имомали томонидан қабул қилинган қарорда 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 25 минг сомоний ажратилиши кўзда тутилган.

Маълумот учун, ҳозир Тожикистонда 17 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси истиқомат қилмоқда. Бундан ташқари, республикада 121 нафар фронт орти меҳнаткашлари бор.

Киритилди: 17:58 06.05.2025. Ўқилди: 558 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!