Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Тожикистонда даҳшатли жиноят: 8 ёшли қизни зўрлашди ва...

A A A
Тожикистонда даҳшатли жиноят: 8 ёшли қизни зўрлашди ва...

6 июль куни Тожикистон ИИВ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари 4 июль куни ўз уйи ёнида ғойиб бўлган 8 ёшли Руфейда Иноятовани ўлдиришда асосий гумонланувчини аниқладилар ва ҳибсга олдилар.

Бу расман эълон қилинмаган, аммо ўлдирилган қизнинг холаси Саида Иноятова ўзининг Facebookдаги постида қўшниси Раҳматулло Руфейдани ўлдиришда гумон қилиниб ҳибсга олинганини ёзган.

Постда ёзилишича, 4 июль куни Раҳматулло исмли киши қизни ўз хонадонига алдаб, у ерда унга нисбатан зўравонлик қилган ва жасадни парчалаб ташлаган, кейин уларни турли хил сумкаларга солиб, ҳожатхонага улоқтирган.

Саида Иноятованинг ёзишича, онаси унга ушбу даҳшатли жиноят изларини яширишда ёрдам берган, у квартирада ва кираверишда қоннинг барча изларини ювган.

Бир неча кун олдин, қиз йўқолганидан сўнг, Руфейданинг йўқолиши ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларда тарқалди ва кўнгиллилар йўқолганларни қидириш учун гуруҳлар ташкил этишди.

Киритилди: 23:57 06.07.2021. Ўқилди: 19506 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!