Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Тожикистонда блогерлар ҳам солиқ тўлайди

Тожикистонда блогерлар ҳам солиқ тўлайди

Тожикистонда блогерларга ҳам солиқ жорий этилади, бу ҳақда мамлакат солиқ қўмитаси раҳбари Шамсулло Кабирзода матбуот анжуманида айтган.

«Солиқ кодексининг 98- моддасига мувофиқ, жисмоний шахслар олаётган ҳар қандай даромад, жойи ва манбаидан қатъий назар солиққа тортилади» деган у.

Кабирзодага кўра, идора ходимлари блогерлар фаолиятини ўрганишди ва уларни солиққа тортиш керак деган тўхтамга келишган. Ўтказилган таҳлиллар фуқаролар шахсий каналларида тарқатилаётган ғоялар ва фикрлардан даромад олаётганини кўрсатган.

«Шундай экан, блогерлар солиққа тортилиши ҳақида гап бўлиши ҳам мумкин эмас» деди Кабирзода.

29та канал солиққа тортилади, уларнинг 3 миллиондан 19 миллионгача обуначиси бор. Қўмита томонидан аккаунтлар эгалари 1 апрелга қадар декларация топширишларини хабардор қилинган. Бу муддат жисмоний шахслар учун белгиланган.

Кабирзода талаблар бажарилмаса тегишли чоралар кўрилишини айтган, аммо блогерларнинг даромади ҳақида ҳеч нарса демаган. Солиқ ставкаси ҳам очиқланмаган.

Киритилди: 15:22 19.02.2021. Ўқилди: 1775 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!