Бугун 14 ноябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Тожикистонда 49 минг киши расман ишсиз деб тан олинди

Тожикистонда 49 минг киши расман ишсиз деб тан олинди

Тожикистонда 49 минг киши расман ишсиз деб тан олинган. Бу мамлакат меҳнатга лаёқатли аҳолининг 1,8 фоизини ташкил этади.

Бундай маълумотлар Республика Меҳнат вазирлиги томонидан 2024 йил 1-октабр ҳолатига (жорий йилнинг 9 ойи маълумотлари) келтирилган.

Бу кўрсаткич фуқароларнинг меҳнат ва бандлик органларига қилган мурожаатлари натижасида қайд этилди, дея хабар беради “Asia-Plus”га Меҳнат вазирлиги.

2023-2027 йилларда Бандликка кўмаклашиш Давлат дастурига кўра, уни амалга ошириш жараёнида меҳнат ва бандлик органлари 355 минг фуқарони иш билан таъминлаши шарт.

Меҳнат вазирлиги 2024 йилнинг тўққиз ойида дастур 93 фоизга бажарилганини маълум қилди, аммо иш билан таъминланганларнинг аниқ сонини айтмади.

Киритилди: 15:37 13.11.2024. Ўқилди: 603 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!