Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Тожикистонда 120 минг мактаб ўқувчиси ОИТСга текширилди. Нега?

Тожикистонда 120 минг мактаб ўқувчиси ОИТСга текширилди. Нега?

Тожикистондаги умумий ўрта таълим муассасаларида таҳсил олувчи 120 мингга яқин ўқувчилар ОИТС касаллигига текширувдан ўтди. Республика ОИТСга қарши кураш маркази маълум қилишича, мазкур текширувдан мақсад ОИВ-инфекциясининг мактаб ўқувчиларида тарқалиш даражасини аниқлашдан иборат.

Тожикистонда ОИВ-инфекцияси билан зарараланган беморларнинг расмий кўрсатгичи 7 минг кишини ташкил этиб, улардан 800 нафари болалардир.

Болаларда текширув ўтказиш учун ота-оналаридан розилик хати олинган.

23 январь куни тестлар Тожикистон пойтахтининг 6 мактабида амалга оширилган. Ҳукумат вакилининг маълум қилишича, ОИВ га текширувлар мактабларда 10 февралга қадар давом этади.

ca-news.org

Киритилди: 15:22 25.01.2019. Ўқилди: 2463 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!