Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Тожикистонда 1,5 мингдан ортиқ фолбин ҳибсга олинди

Тожикистонда 1,5 мингдан ортиқ фолбин ҳибсга олинди

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги жорий йилнинг май ойидан буён 1,5 мингдан ортиқ сеҳргарлик ва фолбинлик билан шуғулланувчи шахсларни ҳибсга олган.

Бу ҳақда Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Ички ишлар вазирлиги тадбиридаги чиқишида маълум қилди.

Шунингдек, 5 мингдан ортиқ ярим саводли муллалар ақидапарастлик ва радикал қарашлари учун ички ишлар органларида рўйхатга олинган.

Тожикистон етакчиси, шунингдек, экстремизмга қарши курашиш ва жамоат тартибини сақлаш давлатнинг устувор йўналиши бўлиб қолаётганини таъкидлаб, ички ишлар органлари жамоат тартиби ва осойишталигини мустаҳкамлаш бўйича аҳоли билан профилактика ишларини кучайтириши зарурлигини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон ҳукумати сеҳргарлик ва фол очишга қарши кураш эълон қилган ва уларни 6 ойгача мажбурий меҳнатга мажбурланиши ҳақида огоҳлантирган эди.

Мамлакат Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, «Жодугарлик ва фол очиш» бўйича жиноий жавобгарлик, агар ушбу ҳаракатлар худди шундай ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазо қўлланилган кундан бошлаб бир йил ичида содир этилган бўлса, юзага келади. Бироқ, ушбу моддада қандай жазо назарда тутилгани айтилмаган.

«Азия-Плюс» нашрининг аниқлик киритишича, жодугарлик билан шуғулланганлик учун маъмурий модда бўйича жарима 2 880 дан 3 600 сомонийгача (264 доллардан 330 долларгача) бўлган. Йил давомида такрорланган тақдирда эса жарима миқдори 4 320 дан 7 200 сомонийгача (396 доллардан 660 долларгача) этиб белгиланган.

Киритилди: 00:20 02.11.2024. Ўқилди: 1245 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!