Тожикистон ҳозирда Ўзбекистондан суткасига 2 млн кВт·соатгача электр энергияси қабул қилмоқда. Имкониятлар кенгайса, етказиб бериш ҳажмини ошириш режалаштирилган.
Шунингдек, Қозоғистон ва Туркманистондан электр энергияси етказиб бериш бўйича дастлабки келишувларга эришилган, техник масалалар муҳокама қилинмоқда.
Тожикистоннинг Марказий
Осиё Бирлашган энергетика тизимига тўлиқ қўшилиши 2026 йил I чорагида кутилмоқда.