Тожикистон Баҳри-Тожик сув омборидан Қозоғистонга 315 миллион кубометрни йўналтиришга рози бўлди. Бу ёз ойларида Қозоғистонни зарур сув билан таъминлашга етади.
Сув Қирғизистон орқали Қозоғистоннинг Туркистон ва Қизилўрда вилоятларига етказиб берилади, деб ёзади Eurasia Net.
Ушбу келишув Тожикистон пойтахти Душанбеда Қозоғистоннинг экология, геология ва табиий ресурслар вазири Магзум Мирзагалиев ва Тожикистон энергетика ва сув ресурслари вазири Далер Жума ўртасидаги учрашувдан сўнг амалга оширилди.
"Қозоғистон, ўз навбатида, Баҳри-Тожик сув омборининг тугашидан келиб чиқадиган салбий оқибатларга олиб келганда, Тожикистонни моддий-техник жиҳатдан қўллаб-қувватлайди", деди Мирзагалиев.