Тожикистон президенти Имомали Раҳмон фуқароларни Қурбон ҳайити билан табриклаб, республика аҳолисини ҳушёрлик ва жипсликка ундади.
Имомали Раҳмон тожикистонлик ҳожилар ватанига қайтишганида ҳаддан ташқари тўкин дастурхон ёзмаслигига ва исрофгарчиликка йўл қўймаслигига, хўжакўрсин маросимлар ўрнига эзгу амалларга қўл уришларига – ободончилик ишларига қўл уришларига, эҳтиёжманд оилалар, етимлар ва ногиронларни қўллаб-қувватлашларига умид билдирди.
“Дунёда мураккаб ва зиддиятли вазият ҳукмрон бўлиб турган бир пайтда ҳар доимгидан ҳам жипс ва ҳушёр бўлишимиз, мустақиллик ва суверенитет, тинчлик ва хотиржамлик, сиёсий барқарорлик ва миллий бирдамлик сингари неъматларни ҳимоя қилишимиз зарур”, – дейилади давлат раҳбарининг табригида.
Manba: azon.uz