Бугун 19 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Тожикистон парламентининг қуйи палатаси Қирғизистон билан келишувни ратификация қилди

Тожикистон парламентининг қуйи палатаси Қирғизистон билан келишувни ратификация қилди

Тожикистон парламенти қуйи палатаси депутатлари 13 март куни Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон ва Қирғизистон Президенти Садир Жапаров томонидан Бишкекда имзоланган, икки давлатнинг давлат чегараси тўғрисидаги Қирғизистон билан келишувни ратификация қилишди.

Бу ҳақда мамлакат парламенти қуйи палатаси маълум қилди.

Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги чегаранинг узунлиги қарийб 980 километр бўлиб, у тоғли рельефи мураккаб ҳудудлардан ўтади.

Йиғилишда парламентарийлар Қирғизистон пойтахтида имзоланган бошқа ҳужжатларни ҳам ратификация қилишди: автомобиль йўлларини қуриш ва улардан фойдаланиш, йўл чорраҳаларини ободонлаштириш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги шартнома, шунингдек, сув-энергетика объектларидан фойдаланишни таъминлаш бўйича ҳукуматлараро битим.

Чегараларни делимитация қилиш бўйича музокаралар 2002 йилнинг декабридан буён давом этди. Шу билан бирга, маҳаллий аҳоли ва икки давлат ҳарбий хизматчилари иштирокида бир неча бор можаролар юзага келган. Умуман олганда, 2014 йилдан буён Қирғизистон-Тожикистон чегарасида 10 дан ортиқ жиддий можаро содир бўлган.

Киритилди: 18:12 18.03.2025. Ўқилди: 402 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!