Истанбул шаҳрида норозилик намойишлари кузатилмоқда.
Туркия ҳукумати томонидан хавфсизлик чораси сифатида:
✅11 сентябрга қадар 6 туманда, жумладан Бешиктош тумани (Бош консулхона жойлашган) ҳудудида оммавий тадбирларга вақтинча тақиқ жорий этилди;
✅хорижий мессенжерлардан фойдаланишда чекловлар мавжуд.
Фуқароларимизга қуйидагилар тавсия этилади:
🔵одам гавжум жойлардан йироқ бўлиш;
🔵намойиш ўтказилаётган ҳудудларга яқинлашмаслик;
🔵маҳаллий тартиб-қоидаларга қатъий риоя қилиш.
📌Фавқулодда вазиятларда Бош консулхонага қуйидаги рақам орқали мурожаат қилишингиз мумкин: +90 (212) 909 08 04