"Титаник"нинг 700 дан ортиқ йўловчисини қутқарган "Карпатия" кемаси капитани Артур Ростроннинг соати 2 миллион долларга (1,6 миллион фунт стерлинг) сотилди.
Бу ҳақда Henry Aldridge and Son аукцион уйи хабар берди.
Қайд этилишича, 18 каратли олтиндан ясалган Tiffany соатини Ростронга 1912 йилда қутқариб қолган Титаникнинг омон қолган йўловчилари совға қилган. Гап ҳалокат натижасида ҳалок бўлган бизнесменлар Жон Жейкоб Астор, Жон Тэйер ва Жорж Уайденернинг бевалари ҳақида кетмоқда. Соатга "Капитан Ростронга самимий миннатдорчилик билан тақдим этилди" деган ёзув ўйилган. Улар Ростронга Нью-Йоркдаги Астор саройида тақдим этилди.
Лотни АҚШдан хусусий коллектор сотиб олган. Манба хабарига кўра, бу Титаник билан боғлиқ буюм учун тўланган энг юқори нарх ҳисобланади. Аввалги рекорд апрель ойида ўрнатилган эди, ўшанда Астор тилла чўнтак соати Henry Aldridge and Sonда 1,2 миллион фунт стерлингга сотилган эди.