Бугун 5 октябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

«Титаник» ва «Аватар» филмлари продюсери вафот этди

«Титаник» ва «Аватар» филмлари продюсери вафот этди

Америкалик продюсер Жон Ландау 63 ёшида вафот этди. Унинг режиссёр Жеймс Кэмерон билан ҳамкорлиги «Титаник» фильми учун учта «Оскар» номинацияси ва «Энг яхши фильм» мукофотига сазовор бўлганди.

Diney Entertainment ҳамраиси Алан Бергман унинг вафот этганини эълон қилди. «Жон ғайриоддий истеъдод ва иштиёқи билан энг унутилмас воқеаларни катта экранга олиб келган кўрувчи эди. Унинг кино саноатига қўшган улкан ҳиссаси тарихда ўчмас из қолдирди», дейилади баёнотда.

Баёнотда ўлим сабаби ошкор этилмаган. Variety нашрининг ёзишича, продюсер саратон касаллигидан вафот этган.

Жон Ландау «Аватар» (2009), «Аватар: сув йўли» (2022) ва «Титаник» (1997) фильмларини суратга олди, улар тарихдаги энг кўп даромад келтирган биринчи, учинчи ва тўртинчи фильмдир. У, шунингдек, Дик Трейси (1990, учта Оскар), Стивен Содербергнинг «Соларис» (2002) ва Роберт Родригеснинг «Алита: Жанг фариштаси» (2019) фильмларида ишлаган.

Киритилди: 10:31 07.07.2024. Ўқилди: 860 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!