Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Тинкофф 12 октябрдан бошлаб фақат учта мамлакатдан доллар ва евро ўтказмаларини қабул қилади

Тинкофф 12 октябрдан бошлаб фақат учта мамлакатдан доллар ва евро ўтказмаларини қабул қилади

Мижозлар доллар ва еврони фақат Арманистон, Ўзбекистон ва Озарбайжон банкларидан олишлари мумкин бўлади.

"Тинкофф" мижозларига 12 октябрдан бошлаб фақат Арманистон, Ўзбекистон ва Озарбайжондан доллар ва евродаги кирувчи “SWIFT” ўтказмаларини қабул қилишлари мумкинлигини маълум қилди.

"Бошқа мамлакатлардан амалга оширилган пул ўтказмалари ҳисобга олинмайди", — дейилади хабарда.

Эндиликда банкнинг россиялик мижозларига пул ўтказмаларини фақат Арманистоннинг “Ardshinbank”, Озарбайжон “Unibank"и ва "Озарбайжон халқаро банки", шунингдек, Ўзбекистон “Xalq banki” орқали жўнатиш мумкин.

Жорий йил май ойида банк “SWIFT” орқали хорижга еврода пул ўтказмаларини тўхтатганди.

Июнь ойи бошида у валюта ҳисоб варақларига хизмат кўрсатиш учун тўлов жорий этишини ва рублдан бошқа жамғарма ҳисоб рақамларини очмаслигини маълум қилди.

Киритилди: 21:26 24.09.2022. Ўқилди: 3404 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!