Россия ва Украина ўртасидаги музокаралар жойи сифатида Истанбулнинг танланиши Туркияга бўлган ишончни исботлайди, деб таъкидлади Туркия ҳукмрон партияси вакили Омер Челик.
"Туркия учун ягона манфаат - глобал ва минтақавий тинчликни ўрнатиш ҳамда уни сақлаб қолишдир. Бундан ташқари, Туркиянинг ҳеч қандай яширин ёки махфий мақсадлари йўқ", дея қўшимча қилди партия вакили.