Бу ҳақда Ҳукуматнинг тегишли қарори (632-сон, 08.10.2025-й.) қабул қилинди.
"2+6" дастурига кўра, сертификатга эга бўлган ёшлар аввалги 2 ойни ўз ҳисобидан, кейинги 6 ойгача бўлган муддатни эса Ёшлар ишлари агентлиги жамғармаси ҳисобидан ўқийди.
Тошкент шаҳрида — ЯҲМнинг 2 бараваригача (824 минг сўм);
Вилоят марказларида — 1,5 бараваригача (618 минг сўм);
Туман (шаҳар)ларда — 1 бараваригача (412 минг сўм).
2025–2026 йилларда 20 минг нафаргача ёшга, 2031 йилгача ҳар йили 20 минг нафаргача субсидия ажратилади. Лимит тўлса, ажратиш кейинги йилга қолдирилади.
Субсидия фақат электрон платформада рўйхатдан ўтган ва дарс қатнашуви электрон назорат қилинадиган ўқув марказларига берилади.