Бугун 6 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

TikTok Финляндияда 1 миллиард евролик маълумотлар маркази қуришни режалаштирмоқда

TikTok Финляндияда 1 миллиард евролик маълумотлар маркази қуришни режалаштирмоқда

TikTok ижтимоий тармоғи Финляндияда 1 миллиард евролик маълумотлар маркази қуриш вариантини кўриб чиқмоқда.

Бу ҳақда мамлакат иқтисодиёт вазири Вилле Рюдман маълум қилди.

"TikTok мен билан фақат душанба куни боғланиб, бу ишни қилишларини айтишди. Бу мен учун мутлақо ажабланарли бўлди", деди у.

Бўлим бошлиғи TikTok бўйича “хизмат хавфсизлиги бўйича асосли хавотирлар” борлигини таъкидлади.

“Бу иловани, масалан, парламент ёки Финляндия ҳукумати қурилмаларига хавфсизлик нуқтаи назаридан ўрнатиш тақиқлангани муҳим", — дея қўшимча қилди у.

Аввалроқ хорижий ОАВ TikTok ижтимоий тармоғига эгалик қилувчи Хитойнинг ByteDance компанияси Бразилияда қуввати 900 мегаваттгача бўлган йирик маълумотлар маркази қуриш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берган эди.

Киритилди: 15:54 02.05.2025. Ўқилди: 319 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!