ТikTok бош директоридан Руминиядаги сайловга ижтимоий тармоқнинг таъсирига изоҳ олиш учун Европа парламентига келиши сўралди.
Европарламентнинг “Европани янгилаш” либерал сиёсий гуруҳи раҳбари Валери Ҳайернинг сўзларига кўра, ТикТок бош директори ўз платформаси Европа Иттифоқининг рақамли хизматлар тўғрисидаги қонунини (ДСА) бузмаслигига ишонч ҳосил қилиши керак.
Шу билан бирга, ТikTok вакили Паоло Ганино платформанинг Руминиядаги президентлик сайловининг биринчи тури натижаларига таъсири ҳақидаги баёнотларни "спекулятив" деб атади.